UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  2 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  9 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  22

Фердинанд: “Бу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим” Янгиликлар

Фердинанд: “Бу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд коронавирес пандемияси туфайли АПЛ баҳсларини муддатидан олдин тугатиш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менинг фикримча, ушбу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим. Биламан, кўплаб “Ливерпуль” фанатлари  бу гапларимдан кейин “Манчестер Юнайтед”ни қўллаш мақсадида шу фикрларни билдирди” деб айтиши мумкин. Гап бунда эмас, шунчаки бу мавсумни қандай тугашини тахмин қилолмаяпман. Таваккал қилиш вақти эмас. Ҳаммаси оддий. 

Барча ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида ўтган тақдирда ҳам, майдонда футболчилар ҳаракат қилишадику?! Улар инсон эмасми? Коронавирус уларни ўз домига тортиши мумкинку. Футболчилари бу касалликдан тўлиқ халос бўлмасликлари ёки бирор бир бошқа футболчига вирусни юқтиришлари ҳам мумкинку. Шу сабабли мавсумни давом эттириш тўғри қарор бўлмайди.

Қолаверса, стадионларда аренада хизмат қилувчи хавфсизлик хизмати ходимлари ва бошқалар бўлишади. Ҳамма хавотир остида бўлади. Бу мавсумдаги барча амбицияларни унутиш керак. Гап ҳаёт-мамот  масаласи ҳақида, инсонлар тақдири ҳақида кетмоқда. Бундай ҳолатда футбол иккинчи “план”да бўлади. Эшитинг, биз барчамиз футболни яхши кўрамиз. Мен футболни севаман. Аммо бу ҳаёт ёки ўлим эмас. Қачонки вазият шунгача етиб борадиган бўлса, сиз одамлар соғлиғини ҳаммасидан устун қўйишингиз лозим. 

Мавсумни янгидан бошлаш керак. Бу борада вазият ижобий томонга ўзгариши билан биз янги мавсумни келган жойидан давом эттирсак бўлади. Аммо бу воқеа яқин орада рўй беришига мен ишонмаяпман. 

Агар кейинги ойдан ҳаммаси ўз ҳолига қайтса, мамлакат нормал ҳаёт тарзига ўтса, мавсумни келган жойидан давом эттириш мумкин. Аммо бизга айтилаётган гап сўзларга қараганда, бу ҳолат бу яқин вақт ичида руй бермаслиги мумкин”, дея Фердинанд ўз фикрларини Инстаграмдаги саҳифасида билдириб ўтди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика