МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади
07 янв 14:02
Янгиликлар
МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Сульшер ва Кэррик билан музокара олиб боради.
МЮ раҳбарияти вақтинчалик мураббийликка номзод бўлиб турган Оле-Гуннар Сульшер ва Майкл Кэррик билан учрашувлар ўтказади.
Душанба куни "Манчестер Юнайтед" 2024 йилнинг ноябридан буён жамоани бошқариб келаётган Рубен Аморимни истеъфога чиқарган эди. Бугунги "Бернли"га қарши баҳсда жамоани Даррен Флетчер бошлаб тушади
The Athletic нашрининг хабарига кўра, МЮ мавсум якунига қадар вақтинчалик мураббий тайинлаб, кейинчалик янги мутахассис борасида чуқур таҳлил ўтказмоқчи. Сешанба кунги музокаралардан сўнг Сульшер асосий фаворит сифатида кўрилмоқда, бироқ якуний қарор номзодлар билан шахсий учрашувлардан сўнг қабул қилинади. Флетчер эса МЮ бошқарувида камида иккита ўйин ўтказиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар