"Фенербахче" Моуриньюни бош мураббий лавозимидан озод этди
29 авг 13:04
Янгиликлар
"Фенербахче" Моуриньюни бош мураббий лавозимидан озод этди
Туркиянинг "Фенербахче" жамоаси бош мураббий Жозе Моуриньюни истеъфога чиқарганини эълон қилди.
“Фенербахче” саралаш босқичида "Бенфика"га имкониятни бой бериб (0:0, 0:1), Чемпионлар Лигасининг асосий босқичига чиқа олмади.
"Биз 2024/25 йилги мавсумдан буён профессионал футбол жамоамизга мураббийлик қилиб келаётган Жозе Моуринью билан хайрлашдик.
Унга жамоамиз ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз", – дейилади пресс-релизда.
62 ёшли португалиялик Туркия клубини 2024 йилдан буён бошқариб келмоқда. "Фенербахче" ўтган мавсум миллий чемпионат турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар