"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди

Mirjalol Normatov
10 сен 2025
Доменико Тедеско "Фенербаҳче" бош мураббийига айланди.

Клуб ва италиялик мутахассис ўртасида икки йиллик шартнома имзоланди.

Бунга қадар жамоани Жозе Моуринью бошқариб келаётганди. У 2024 йил ёзида жамоа бошқарувини қўлига олганди.

Тедеско бунга қадар Москванинг "Спартак", Германиянинг "Лейпциг" ҳамда Бельгия термаларида ҳам ишлаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: instagram.com/fenerbahce