UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Фахриддин Алимов: "Янгиер"га барчаси учун раҳмат айтаман" Янгиликлар

Фахриддин Алимов: "Янгиер"га барчаси учун раҳмат айтаман"

Жорий мавсумни дастлаб Самарқанднинг "Динамо" клубида бошлаган ва давралар оралиғида "Янгиер" сафига қўшилган ҳужумчи Фахриддин Алимов сайтимизга қисқача интервью берди.

"Янгиер" - "Арал-Самали" (2:0) учрашуви ҳақида


- "Арал-Самали"га қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, мавсумнинг сўнги ўйинида ҳавонинг совуқлигига қарамасдан бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Биз улар учун ўйнашимиз ва ғалаба қозонишимиз шарт эди. Нукусликлар билан жуда қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. 

Ушбу учрашувнинг иккинчи бўлимида захирадан ўйинга қўшилдим ва гол урдим. Албатта, жамоамиз ғалабаси учун ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Барча мухлисларимизни яна бир бор ғалаба билан табриклайман.

- Фахриддин, айни дамда сизнинг "Динамо" клуби билан шартномангиз мавжуд. Самарқандликлар жорий мавсум якунларига кўра Суперлига йўлланмасига эга чиқишди. Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Аввало давралар оралиғида мени ўз жамоасига таклиф қилган "Янгиер" бош мураббийи Бекзод Қодирқулов ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, мавсум давомида жамоани ёлғизлатиб қўймаган ва ҳамиша қўллаб-қувватлаб келган мухлисларимизга барчаси учун раҳмат айтаман. 

Ҳозирда мени ўз жамоасида кўришни истаган 3-4 та футбол клубларидан таклифлар бор ва эндиликда уларни кўриб чиқишга тайёрман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика