UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  9 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  14 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  19 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1

Фарҳод Сафаров: "Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак" Янгиликлар

Фарҳод Сафаров: "Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак"

Олий лига 22-турида "Обод" жамоаси ўз майдонида "Навбаҳор"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиндан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида "Обод" жамоаси директори Фарҳод Сафаров иштирок этди.

"Ўйин биз учун қийин ўтди, сабаби анчадан буён ғалаба нималигини билмай келаётган эдик. Учрашув бошидаёқ Тимур Ҳакимов тўп киритгани йигитларга қўшимча ишонч бағишлади. Футболчилар танаффусда берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугунги ўйиндан қониқдик", - дея сўз бошлади Ф.Сафаров.

- Нима учун бугун захира ўриндиғида Жафар Ирисметов йўқ эди?
- Жафар Ирисметов ўйиндан 2 соат олдин ҳам базада биз билан бирга эди. Афсуски, соғлиғи бироз ёмонлашгани боис унга жавоб бердик. Насиб қилса, кейинги ўйинларда у захира ўриндиғида бўлади ва ўйинчиларимизга ўзи бевосита кўрсатмалар бериб туради. Бугунги ўйинга ҳам жамоани Ирисметов тайёрлаган.

"Ҳозир жамоа бироз қийин ҳолатда, сабаби охирги ўрин бизни қониқтирмайди. Шунинг учун ҳам кўпроқ ҳужумга эътибор беришга ва гол уришга интилаяпмиз. Чиройли ўйин эмас, натижа тарихда қолади дейишади. Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак, бунга мажбурмиз," - дея сўзини якунлади Фарҳод Сафаров.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика