Факт. Хитой тўртта ўйиндан буён юта олмаяпти
07 окт 2016 17:05
Янгиликлар
Факт. Хитой тўртта ўйиндан буён юта олмаяпти
Рақибимиз кеча 3-турни ўз уйида Сурияга қарши ўтказиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шу тариқа, хитойликларнинг ғалабасиз серияси тўртта ўйинга етди.
Гао Хангбо шогирдлари сўнгги бор 3 июль куни Тринидад ва Тобаго жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонишган эди - 4:2.
7 июлда Қозоғистон билан ўртоқлик учрашувида Хитой 0:1 ҳисобида ютқазган.
ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи доирасидаги дастлабки учта ўйинда ҳам чин юрти вакиллари зафар қуча олишмади: Жанубий Корея (2:3) ва Сурия (0:1) билан мағлубият, Эрон билан баҳсда дуранг (0:0) қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси расмий ўйинлардаги 9 ўйинлик ғалабали сериясига Эрон чек қўйди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўйин 11 октябрь куни соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар