UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  0 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  5 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   4 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  12 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  11 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  49 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4

ФАКТ. "Қизилқум" 10 йилдан буён меҳмонда "Бухоро"ни юта олмаяпти Янгиликлар

ФАКТ. "Қизилқум" 10 йилдан буён меҳмонда "Бухоро"ни юта олмаяпти

Бугун Суперлиганинг 2-тур учрашувларига старт берилади.

Тур доирасида мухлисларни бир нечта қизиқарли беллашувлар кутмоқда. Хусусан, элитага қайтган "Бухоро" бугун Тошкентда "Қизилқум"ни қабул қилади. Дастлабки турда "Бухоро" Олмалиқда ОКМКга енгилган бўлса, меҳмонлар мавсумни "Сурхон" устидан қўлга киритилган ғалаба билан бошлади. 


Мазкур баҳс жамоаларнинг тарихдаги ўзаро 43-учрашуви бўлади. Кичик устунлик навоийликлар томонида 18, "Бухоро"да эса 17 ғалаба бор. 7 та баҳсда дуранг қайд этилган. "Қизилқум" сўнгги бор рақибини меҳмонда 2015 йил мағлуб этган. Кейинги 6 ўйиннинг 2 тасида дуранг, 4 тасида мезбонларнинг қўли баланд келган. 

Суперлига-2015, 9-тур.

16.05.2015. Бухоро спорт мажмуаси

"Бухоро" - "Қизилқум" 1:2

Голлар: Евгений Кочнев 3 - Баҳритдин Ваҳобов 70, Фарруҳ Ҳайдаров 90

"Бухоро": Алексендр Корнейчук, Богдан Хауши, Саидкомил Акбаров, Вячеслав Пономарёв, Виталий Пламадела, Вадим Кравческу, Суҳроб Неъматов, Евгений Кочнев, Жамолиддин Убайдуллаев, Ислом Ҳолиқов, Аҳрор Умаржонов

Захира: Жамшид Ҳасанов, Дилявер Абибуллаев, Отабек Нарзуллаев, Баҳром Нарзуллаев, Фарруҳ Турдалиев, Ҳасан Асқаров, Равшан Асланов

"Қизилқум": Эркин Жаббаров, Асқар Муҳиддинов, Ғайрат Жумаев, Акмал Рустамов, Андрей Деркач, Файзулла Қамбаров, Алишер Саноев, Азизбек Усмонов, Вячеслав Шевченко, Шерали Жўраев, Баҳритдин Ваҳобов

Захира: Георгий Квесиешвили, Сарвар Холматов, Фаруҳ Ҳайдаров, Артём Макосин, Алишер Холиқов, Бобур Мамиров, Руслан Саноев


Никола Лазаревич ва Улуғбек Бакаев Суперлигада бир маротаба учрашган бўлиб, ўша ўйинда сербиялик мутахассис бошчилигидаги жамоа зафар қучган. Улуғбек Бакаев шу кунгача мураббий сифатида "Қизилқум"га фақат бир маротаба мағлуб бўлган (2022 йил, 0:3). Бунга қадар "Бухоро" бошқарувида 4 (барчасида ғалаба) , "Сўғдиёна" билан эса 7 (4 дуранг, 2та ғалаба, 1 мағлубият) қайд этилган.


Суперлига 13-тур. 

СЎҒДИЁНА - ҚИЗИЛҚУМ 0:3 (ТУГАДИ)

5 июль, 2022 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19.00

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Равшан Абдивоҳидов

ВАР ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР: Тимур Гайнуллин

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Бекзод Арипов 

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (Александар Станиславлевич) 14, 0:1, Темурхўжа Абдухолиқов (Санжар Шоаҳмедов 18, 0:2, Александар Станиславлевич 24, 0:3

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шайкулов ( 21. Абдужалил Маназаров, 46), 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 10. Шоҳруз Норхонов (8. Марат Бикмаев, 57), 12. Ҳислат Ҳалилов (23. Беҳруз Шодмонов, 46) 16. Артём Филипосян (20. Баҳодир Насимов, 32), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 33. Дониёр Абдуманнопов ( 11. Жасур Ҳасанов, 32), 44. Юре Обшивач, 93. Марко Колакович

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 3. Диан Талхатов, 5. Аюбҳон Нўъмонов,  9. Бобурбек Фарҳодов, 

"Қизилқум": 1. Игнатий Нестеров, 7. Санжар Шоаҳмедов, 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александар Станиславлевич, 14. Файзулла Қамбаров ( 4. Бобурбек Йўлдошев, 45), 17. Салим Мустафоев (87. Алишер Саноев 81), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 25. Азизбек Усмонов (23. Шерали Жўраев, 81), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 88. Артём Дмитриев

Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Тимур Набиев, 9. Ҳумоюн Абдуалимов,  29. Габриел Гонзало, 43. Паул Комолафе, 

Огоҳлантириш: Файзулла Қамбаров ("Қизилқум") 20, Азизбек Усмонов 58, Сардор Қулматов 74, Игнатий Нестеров 90+1


Учрашув "Жар" стадионида 19:30да старт олади. Стадионда кўришгунча!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика