Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган

Iskandarov Abdulaziz
9 июн 2025
Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилиб бўлган Ўзбекистон терма жамоаси эртага саралашнинг охирги учрашувида ўз майдонида Қатарни қабул қилади.

"Оқ бўрилар" шу кунга қадар Тошкентда Қатар билан 6 бор тўқнаш келган. Улар мана шу учрашувларнинг барчасида ҳисобни ўз фойдасига ҳал қила олган. 6 та баҳснинг 4 таси Жаҳон чемпионати саралашига тўғри келса, 1 та ўйин Осиё Кубоги саралаш доирасида, яна 1 таси ўртоқлик мақомида ўтказилган. Вакилларимиз рақиби дарвозасига 16 та гол урган, ўз дарвозасидан 2 та гол ўтказиб юборган. 

26.08.2001. Ўзбекистон - Қатар 2:1

15.11.2006. Ўзбекистон - Қатар 2:0

28.03.2009. Ўзбекистон - Қатар 4:0

18.06.2013. Ўзбекистон - Қатар 5:1

28.03.2017. Ўзбекистон - Қатар 1:0

16.10.2018. Ўзбекистон - Қатар 2:0

Маълумот учун, беллашув эртага "Бунёдкор" стадионида 18:45да старт олади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia