

"Буни бутун вужудимиз билан ҳис қилиб турибмиз. Тобора яқинлашиб келаётган илк Жаҳон чемпионатимиз учун бор кучимиз билан меҳнат қиляпмиз.
Канадага қарши ўртоқлик учрашувида (0:2) мағлуб бўлдик, бироқ майдонда муносиб курашдик ва фойдалана олмаган кўплаб вазиятларни яратдик. Энди эса ўзимиз ҳақимизда, айниқса, бу йўлнинг қаерида турганимиз борасида кўп нарсани кўрсатиб берадиган навбатдаги синовга тайёрмиз.
Душанба куни Нидерландияга қарши баҳсда энг юқори даражадаги футболчиларга қарши ўз кучимизни синаб кўрамиз. Буюк орзулар айнан шундай — босқичма-босқич, кичик қадамлар билан бунёд этилади".



