Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"
27 авг 16:16
Янгиликлар
Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"
Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубогига меҳмон сифатида таклиф этилган Италия футболи афсонаси Фабио Каннаваро матбуот анжуманида иштирок этди.
Савол: Замонавий футболда ҳимоя чизиға қанчалик кучайган. Сиз ўйнаган ва жаҳон чемпиони бўлган даврдаги Италия терма жамоаси кучлими ёки айни пайтда фаолият юритаётганими?
Фабио Каннаваро: - Менинг фикримча 2006-йилда жаҳон чемпиони бўлган терма жамоамиз кучлироқ эди. Боиси ҳамма чизиқда энг маҳоратли, бетакрор ўйинчилар жамланишганди. Бежизга чемпион булмаганмиз.
Замонавий футболда ҳимоя канчалик кучайган деган савол анча кенг қамровли. Ҳозирги футболда ҳимоячи фақат тўпни олиб юрган рақибга қарши ўйнамасдан, бутун майдонни ва унда бўладиган воқеалар ривожини олдинда кўра билиши керак. Бошқача айтганда бутун майдонни назорат этиб туриши лозим. Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар