

Турнир финалида эса форслар таслим этилди. Ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фикрларини билдирди.
"Ўтган учрашувларга қараганда яхшироқ ўйнадик. Биринчи бўлимда анча вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда эса 10 киши бўлиб ҳам яхши ҳимояландик",- дейди Элдор Шомуродов.
- Қирғизистонга қарши пенальтидан кейин Туркияда анча ишончли тепдингиз. Бугун ҳам шундай бўлди. Пенальтиларни қанча машқ қилдингиз?
- Ўшандан кейин машқ қилишга тўғри келяпти. Тепиш услубимни ўзгартирдим.
- Фабио Каннаваро билан 2 та йиғин ўтказдик. Жамоада бўлган ўзгаришларни сезяпсизми?
- Албатта, Каннаваро биздан кўпроқ агрессивроқ ва олдинга ўйнашни талаб қиляпти. Ўйин темпида ҳам, тактик, ўйин услуби томонлама ҳам янгиликлар киритяпти.



