UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  25

Европа методикаси иш берган клуб, "Odil Junior"да 2007-2012 йилда таваллуд топканларга янги қабул! Янгиликлар

Европа методикаси иш берган клуб, "Odil Junior"да 2007-2012 йилда таваллуд топканларга янги қабул!

Европаликлар билан ҳамкорликда "JFL Tashkent" номи остида фаолиятини бошлаган клуб бугунда ўз ишини йўлга қўйиб олди.

2017 йилнинг куз ойида "Odil Junior" номи сифатида Италиянинг "Карпи" жамоаси билан музокара олиб борган жамоа якунда италияликлар билан шартнома имзолай олди.

Айни пайтда клубнинг 2007-2009 йилда таваллуд топган футболчилари Тошкентда ўз ўрнига эга бўлиб улгурди. Бунда Рауф Инилеев, Зайниддин Тожиев, Жаҳонгир Усмонов, Азиз Эшонхўжаев каби мураббийларимизнинг хизматлари катта бўлди.

Янги ташкил қилинаётган 2010 йил гуруҳи март ойидан машғулотларга киришади ва ундаги мураббий кўпчилик учун хушхабар бўлса ажаб эмас. Клубнинг асосий мақсади болаларни малакали мураббийлар қўл остида шакиллантириш.

Батафсил маълумот:  +99897 4092719 (2007-2010 й.), +998 90 9540994 (2011-13 й).
Телеграмдаги каналимиз: "Odil Junior"

П.С: Клубга Тошкент шаҳрида истиқомат қилиб, қатнаш талаб этилади!

Клуб аъзоларининг Италия бўйлаб ўқув-йиғин машғулотининг сўнни кунидаги блиц турниридан
"Ҳозир олдимизда катта вазифа турибди. Асосий мақсад тарбияланувчиларимизни ўсмирлик пайтидаёқ Европага чиқариб юбориш. Ҳозир раҳбарият Киевнинг "Динамо", Краснодарнинг "Краснодар", Олма Отанинг "Қайрат", Қозоннинг "Рубин" жамоалари билан ҳамкорлик қўйиш устида иш олиб борилаяпти. Италияга бориб шунга амин бўлдик-ки, тўғридан-тўғри бизникиларни кучли бешликка юбориш жуда қийин. Уларни савиясида ишлаб турган ҳолда, юқоридаги клублардан трамплин сифатида фойдаланишимиз керак", - дейди клуб менежери Жаҳонгир Усмонов.

- Клуб нима учун 2007 йил билан чегераланаяпти?

- 11 ёшдан катта бўлган футболчилар билан индивидуал ишлашимиз мумкин холос. Ундан катталарни йиғиб жамоа тузиш ҳозирда наф йўқ. Чунки барча футболчилар жамоалар билан банд. Мақсадимиз пул ишлаш эмас, кишиларни алдаб гуруҳларни кўпайтириб юборсак бўлади. Аммо сифат бузилади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика