UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  2 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  0 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  4 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  1 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  11 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  227 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  0 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  1 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0 19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  2

Евро-2024. Гол киритилмаган, аммо қизиқарли кечган баҳсда Франция ва Нидерландия дуранг қайд этишди Янгиликлар

Евро-2024. Гол киритилмаган, аммо қизиқарли кечган баҳсда Франция ва Нидерландия дуранг қайд этишди

Германия мезбонлик қилаётган Европа чемпионати "Д" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Нидерландия – Франция учрашувида икки жамоа бир очкодан қўлга киритди.

Нидерландия – Франция 0:0 

21 июнь, 23.59 «Ред Булл Арена Лейпциг»

Нидерландия – Франция 0:0 

Нидерландия – Вербрюгген, Думфрис, де Врей, ван Дейк, Аке, Фримпонг (Гертрюйда, 73), Схаутен (Вейналдум, 73), Рейндерс, Симонс (Верман, 73), Гакпо, Депай (Вегорст, 79).

Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Рабьо, Канте, Тчуамени, Дембеле (Коман, 75), Гризманн, Тюрам (Жиру, 75).

Огоҳлантиришлар: Схаутен (31).

Нидерланды

Чемпионат Европы. Группа D . 2-тур

22/06/2024, 00:00

0
:
0
Тугади

Франция

Стадион: Red Bull Arena Leipzig, 38531 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
31'  Йерди Схаутен
69'  Хави Симонс
73'  Хави Симонс (Джорджиньо Вейналдум)
73'  Йерди Схаутен (Джоуи Веерман)
73'  Жереми Фримпонг (Лутшарель Геертруида)
79'  Мемфис Депай (Ваут Вегорст)
75'  Усман Дембеле (Кингсли Коман)
75'  Маркус Тюрам (Оливье Жиру)

90+5. Ўйин якунланди! Қизиқарли кечган ўйинда ҳисоб очилмади! 0:0

90. Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди.

88. Франциядан хавфли ҳужум. Қанотдан жарима майдонига кирган Рабьо тўпни жамоадошлари йўқ жойга узатди.

79. Нидерландия таркибида ўзгариш: Вегҳорст майдонга туширилди, Депай учун бугунги ўйин якунланди.

Килиан нимадандир норози:

75. Францияда икки ўзгариш: Усмон Дембеле ва Маркус Тюрам майдондан олинди, Кингсли Коман ва Оливье Жиру майдонга туширилди.

74. Нидерландия термасида ўзгаришлар. Хави Симонс, Схоутен ва Фримпонг майдондан олинди. Уларнинг ўрнига Вейналдум, Вирман ва Гертруида майдонга тушди.

Нидерландия томонидан киритилган гол Дюмфрис (22-рақам) офсайддалиги сабаб бекор қилинди. Футболчи дарвозабонга ҳалал берган деб топилди.

72. Гол инобатга олинмади! Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 0:0

70. Ҳакам голни инобатга олмади. Вазият ВАР орқали текширилмоқда.

69. ГОООООООООООООООООООЛ! Хави Симонс ҳисобни очмоқда. Депайнинг супер зарбасидан сўнг қайтган тўпни Хави дарвозага жойлаб қўйди.

68. Дембеледан зарба! Усмон бу сафар ишни ўзи ҳал қилмоқчи бўлди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

65. Хавфлия вазият! Қандай қилиб? Гризманн яна бир ўта қулай вазиятни кўкка совурди.

63. Ухххх! Франция термасида ажойиб имконият. Дембеленинг қанотдан узатган тўпини Тчуамени бош билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.

60. ЗАРБАААА! Маркус Тюрамдан яна бир уриниш. Бу сафар тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

59.  Тчуамени жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Ўта ноаниқ уриниш.

52. Бу таймни жамоалар бироз эҳтиёткорлик билан бошлашди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


45+1. Биринчи тайм якунланди. Қизиқарли бўлим, аммо ҳисоб очилмади.

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

43. Рабьонинг бош билан берган зарбасини Вербрюгген эгаллаб олди.

41. Антуан Гризманнинг жарима зарбасидан берган зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

36. Хави Симонс Франция ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтди.  Унинг дарвозага берган зарбаси эса кучсиз чиқди.

31. Огоҳлантириш. Майдон марказида истиқболли ҳужумни бошлаётган Антуан Гризманни Схаутен тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди.

28. Тўп назорати бўйича устунлик Франция термасида. Лекин фарқ унчалик ҳам катта эмас.

27. Тюрамдан зарба! Маркуснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ўта ноаниқ кетди.

16. ЗАРБААААААА! Коди Гакпо жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди. Меньяндан супер сейв. Нидерландиядан зўр вазият.

14. Қандай қилиб? Антуан Гризманн таҳминан 3 метрдан гол ура олмади. Футболчи тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди. Францияда ўта қулай вазият!

1. Ўйин бошланди.

Килиан Мбаппе захирада. Унинг бурни сингани деярли барчага маълум.

Нидерланды

Чемпионат Европы. Группа D . 2-тур

22/06/2024, 00:00

0
:
0
Тугади

Франция

Стадион: Red Bull Arena Leipzig, 38531 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
31'  Йерди Схаутен
69'  Хави Симонс
73'  Хави Симонс (Джорджиньо Вейналдум)
73'  Йерди Схаутен (Джоуи Веерман)
73'  Жереми Фримпонг (Лутшарель Геертруида)
79'  Мемфис Депай (Ваут Вегорст)
75'  Усман Дембеле (Кингсли Коман)
75'  Маркус Тюрам (Оливье Жиру)

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+3   
22 июн 01:50:14
FC BARSELONA
Nodir Khudayberdiev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nahotki Gollandiya gol urgan vaziyatda bulgan ofsaydni uzbek sharhlovchi tushunmagan bulsa. Gollandiya uyinchisi darvozabonga halaqit qildi, tupga tegmagan bulsa ham.
Darbozabonga umuman xalaqit qilmadi ikkalasini orasida kamida 2 metr bor qanday qilib xalaqit qilsin darbozabon reaksiya bildirishga umuman ulgurmadi
+3   
22 июн 01:36:09
Реал Мадрид СR7
Голни хисоблашмагани яхши бу́лмадида. Дарвозабон реакция беришга хам улгирмаганди
+2   
22 июн 07:00:19
SHM
Шархловчи ёкмаса бошка каналдан курларинг ноинсоф ношкурлар, зур тв сотиб олмаганда утирардинг лабингни осилтириб.
+2   
22 июн 01:37:10
Nodir Khudayberdiev
Nahotki Gollandiya gol urgan vaziyatda bulgan ofsaydni uzbek sharhlovchi tushunmagan bulsa. Gollandiya uyinchisi darvozabonga halaqit qildi, tupga tegmagan bulsa ham.
+2   
22 июн 00:34:27
Abrorjon Sobirov
Fransiya asta sekin ochilyapti baribir kuchli ekan sostavi
+2   
21 июн 23:51:10
Azim
Нигериями бу ёки Камерунми?
+2   
21 июн 23:21:01
KhaDJii ФК “ПАХТАКОР”
Kutib oling: Yupamekanoooooo
+1   
22 июн 03:40:15
◤????ℝ◢
Nodir Khudayberdiev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nahotki Gollandiya gol urgan vaziyatda bulgan ofsaydni uzbek sharhlovchi tushunmagan bulsa. Gollandiya uyinchisi darvozabonga halaqit qildi, tupga tegmagan bulsa ham.
Darvozabonga xalaqit qilgan yoʻq futbolchi bilan darvozabonni orasi 2 metr edi koʻzi toʻsganda boshqa gap edi
+1   
22 июн 02:09:33
fahritdin
Уйин тугадию, бир нарсадан хурсанд булдим-Алишер Узоковни овозини эшитмаслигимдан!!!! Алиш-бир пой калиш!!! Футбол мухлислари икки топ термаларнинг уйинини куришни хохлашади!!! Сан булсанг каёкдаги статистикалар билан мухлисларни бошини котирасан!!! Ким - ким билан тушишини разбор килиш учун футбол курсатувлари бор, спорт сайтлари бор!!! Футбол шархловчилари сани хамкасабаларинг эмас!!! Сан актерсан , артистсан!!! Шархлашда случайный одамсан!!!
+1   
22 июн 00:28:22
Н.Р
ILTIMOS ALSHER UZOO.OV SHARXLAMASIN MAYDON O.OLIB KETADIDA BOSNO.A MAVZULARNI GAPIRADI
+1   
22 июн 00:25:57
Azizbek Mamatov
Шархловчига кимдир айтсин уйинни шархласин. Бизга тарих керакмас
+1   
21 июн 23:34:49
Abbos fcN
Uchar Gollandlar kuchlidek ko‘rinyapti
+1   
21 июн 23:23:10
Soccerland777
Классика!
+1   
21 июн 23:07:21
Диёрбек мю
Goollandiya yutsa kere fransiya oldingidek oynolmauapti
   
22 июн 19:43:54
Baxrom Ramazanov
Менимча уйинлар пайтида асосий эьтиборни уйинга каратиб томоша килиш керак.Алишердан хам илтимос килишгандир шархлаяптида.Борига шукр шу трансляцияларни олиб беришларни ташкил килганлар барака топсин...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика