UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  1 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   7 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   0 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   4 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  5 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  173 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  4 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  19 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0

Евро-2020. Россия кичик ҳисобда ғалабага эришди Янгиликлар

Евро-2020. Россия кичик ҳисобда ғалабага эришди

Евро-2020 доирасида Финляндия ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ушбу саҳифа орқали учрашувдан матнли трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


Финляндия - Россия 0:1

Гол: Миранчук 45+3.

18:00. "Санкт-Петербург" стадиони

Россия: 16. Матвей Сафонов, 14. Георгий Джикия, 8. Дмитрий Баринов, 3. Игорь Дивеев, 11. Роман Зобнин, 7. Магомед Оздоев (19. Рифат Жемалетдинов 61), 2. Марио Фернандес (4. Вячеслав Караваев 25), 23. Далер Кузяев, 17. Александр Головин, 15. Алексей Миранчук (26. Максим Мухин 85), 22. Артём Дзюба (9. Александр Соболев 85)

Захира: 12. Юрий Дюпин, 1. Антон Шунин, 24. Роман Евгеньев, 5. Андрей Семёнов, 6. Денис Черишев, 21. Даниил Фомин, 25. Денис Макаров, 10. Антон Заболотный.


Финляндия: 1. Лукаш Градецки, 22. Юкка Райтала (13. Пюрю Сойри 75), 4. Йоона Тойвио, 2. Паулус Араюури, 3. Даниэль О`Шонесси, 18. Йере Уронен, 8. Робин Луд, 11. ОРасмус Шюллер (19. Йони Кауко 67), 6. Глен Камара, 20. Йоэль Похьянпало, 10. Теему Пукки (21. Ласси Лаппалайнен 75).

Захира: 12. Ессе Йоронен, 23. Ансси Яаккола, 5. Лео Вяйсянен, 9. Фредрик Йенсен, 14. Тим Спарв,  17. Николай Алхо, 24. Онни Валакари, 25. Роберт Иванов, 26. Маркус Форсс.

Огоҳлантиришлар: Камара 22, Баринов 27, Оздоев 34, Джикия 88, О'Шонесси 90.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Россия дастлабки ғалабасини қўлга киритди ва ўз ҳисобига уч очкони қўшиб қўйди!

90+2. Россия қўшимча дақиқаларни ҳужумда ўтказмоқда.

90. Ҳакам 5 дақиқа вақт қўшиб берди. 

90. О'Шонессига сариқ карточка. Соболевга қарши қарши қўпол ўйин учун. 

88. Джикияга огоҳлантириш.

88. Яна бир хавфли вазияттт! Араюрининг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ. 

85. Россияда яна ўзгаришлар: Миранчук ўрнига Мухин, Дзюба ўрнига Соболев ўйинни тугатиб қўяди. 

75. Финларда иккита ўзгариш. Райтала ўрнига Сойри, Пукки ўрнига Лаппалайнен майдонга тушди.

72. Зарбааа! Кузяевда жуда ажойиб имконият юзага келганди. Лекин бу вазиятда Градецки ажойиб сейв амалга оширди!

68. Финлар сафида Шуллер ўрнига Кауко баҳсни давом эттиради. 

61. Оздоев ўрнига Жемалетдинов майдонга тушди.

60. Головиндан яна бир зарба. Жуда юқорига!

53. Пуккидан зарба. Дарвозабон қайтариб юборди.

51. Зарбаааа! Головиннинг узоқдан берган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНМОҚДА!

ТАНАФФУС!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!


45+3. ГОООЛ! Миранчук чап оёғида дарвозабоннинг тўққизлигига жойлади! Чиройли гол!

45. Ҳакам биринчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берди. 

41. Россияликлар олдинга ўтишмоқда. Аммо финляндияликлар яхши ҳимояланишмоқда.

34. Оздоев рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.  

27. Баринов Камарага нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

25. Россияда мажбурий ўзгариш: Фернандес ўрнига Караваев майдонга тушди. 

(Жароҳат олган Фернандес айнан шу тарзда майдонни тарк этди)


24. Марио Фернандес ҳаводаги курашда жароҳат олди. 

22. Камарага сариқ карточка кўрсатилди.

20. Финляндияликлар қарши ҳужумда фаол. Похьянпало ҳозиргина ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

16. Маълумот учун, ўйинда номинал мезбонлар Финляндия терма жамоаси. Ўйин эса Санкт-Петербургдаги стадионда ўтказилмоқда.

12. Хавфли вазияятттт!!! Дзюбанинг берган зарбаси финлар дарвозаси устунига тегиб қайтди. Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган экан.


(Ҳисобга олинмаган гол киритилган вазият)

4. Гол ҳисобга олинмади. Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан. Ҳисоб 0-0! Давом этамиз.

3. Финляндиялик футболчи Похьянпало ўнг қанотдан етказиб берилган зарбадан сўнг боши билан зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Тезкор гол!

2. Россия дастлабки дақиқаларда фаол.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Баҳсни россиялик футболчилар бошлаб беришди!

-Давлат мадҳиялари янграмоқда.

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Евро-2020 2-тури доирасида Финляндия ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика