

"Бизга иккита уруш тиқиштирилди"
Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги сиёсий воқеалар ва йўқотишлар жамоанинг турнирга боришини имконсиз қилган:
"Коррупцияга ботган ҳукумат томонидан етакчимиз ўлдирилганидан сўнг, Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз учун ҳеч қандай шароит қолмади.
Эронга қарши амалга оширилган шафқатсиз ҳаракатлар фонида — саккиз ёки тўққиз ой ичида бизга иккита уруш тиқиштирилди ва бунинг оқибатида минглаб ватандошларимиз ҳалок бўлди. Бундай оғир шароитда мусобақада қатнашиш учун бизда умуман имконият йўқ", — деди Дунёмали.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади.



