Эрон терма жамоасининг ЖЧ-2026да иштирок этиш шартлари маълум қилинди

Sherzod Nurmatov
21 апр 2026, 15:20
Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали миллий терма жамоа ўйинчиларининг хавфсизлиги таъминланиши кераклигини таъкидлади.

"Агар АҚШда миллий терма жамоа ўйинчиларининг хавфсизлиги таъминланса, биз Жаҳон чемпионатига борамиз. Бироқ иштирок этиш тўғрисидаги қарор ҳукумат ва [Эрон] Олий миллий хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинади", – деди Донямали.

Аввалроқ Эрон АҚШ ва Исроил билан можаро туфайли турнирдан чиқиб кетишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Эрон "G" гуруҳида Янги Зеландия, Бельгия ва Миср билан ўйнаши режалаштирилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tasnim