⚡️ Эшитдик-да! Эшитдик-да! Рустам Лутфуллин ОЧЛ 2 финалидан четлатилди

Administrator
4 май 2026, 17:19
Нуфузи жиҳатдан қитъада иккинчи ўринда турувчи клублар мусобақаси бўлмиш Чемпионлар лигаси 2 финали 16 май куни бўлиб ўтади.

Ғолиблик учун Саудия Арабистонининг "Ал Насср" ҳамда Япониянинг "Гамба Осака" клублари кураш олиб боради.

Бизгача етиб келган маълумотга кўра, ОФК финал учрашувини ўзбекистонлик Рустам Лутфуллинга ишониб топширишни режалаштирган. Бироқ реферининг Ўзбекистондаги ҳолатидан келиб чиқиб, у финални бошқармайдиган бўлди.

Қайд этиш керак, Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Насаф" учрашувидан сўнг ПФЛ Ижроия қўмитаси шошилинч йиғилиш ўтказган бўлиб, унда ЎзФҲМ ҳакамларининг сўнгги вақтлардаги фаолияти жиддий танқид остига олинган ҳамда ПФЛ Рустам Лутфуллин ва Иброҳим Исмоиловни мавсум якунига қадар Суперлига, Пролига, Ўзбекистон кубоги каби мусобақалардан четлаштиришни талаб қилганди. Шунингдек, ПФЛ берган баёнотда Лутфуллиннинг халқаро майдондаги фаолияти ҳам кўриб чиқилиши айтилганди. Кўринишидан, бу каби ҳаракатлар ОФК назаридан ҳам четда қолмаган.

Биздаги маълумотларга кўра, ПФЛ ҳакамлик масаласини тартибга солиш юзасидан бир қатор режалар ишлаб чиқмоқда. Бироқ ташкилот ЖЧ-2026 мусобақасига қадар шошилмоқчи эмас.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia