Эшитдик-да! "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов истеъфога чиқди

Sherzod Nurmatov
10 дек 2024
Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

Маълумотларга кўра, "Қизилқум" 46 ёшли бош мураббийи Жамшид Саидов билан хайрлашишга қарор қилган.

Маълумот ўрнида, "Қизилқум" ушбу мавсум Суперлигада 27 очко жамғариб, 11-ўринни банд этганди.

Эслатиб ўтамиз, Жамшид Саидов Навоий жамоасида 2023 йил 20 июндан бери ишлаб келаётган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia