

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Тошкент клуби футболчининг трансферини сотиб олиш учун "Навбаҳор" ҳисоб рақамига 250 минг АҚШ доллари ўтказиб берган.
Маълумот учун, "Пахтакор" Азиз Турғунбоев билан икки йиллик шартнома тузди. 27 ёшли футболчи ҳозиргача Суперлигада 110 ўйинда иштирок этиб, 26 гол муаллифига айланган.
Кеча сайтимизда "Навбаҳор" "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиевни 80 минг АҚШ долларига сотиб олгани ҳақида хабар бергандик.
Реклама



