UZ

Сўнгги янгиликлар

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  1 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Эртага қуръа! Янгиликлар

Эртага қуръа!

Эртага, 1 июль куни ОФК штаб-квартирасида ЖЧ саралаш учинчи босқичига қуръа ташлаш ўтказилади.

Афсуски, бу сафарги маросимни биз шунчаки томошабин сифатида кузатамиз. Чунки миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг учинчи босқичига ўта олмади. Гуруҳда Саудия Арабистонидан кейин иккинчи ўринни қўлга киритган бўлсак-да, бу биз учун етарли бўлмади. Шу боис қуръани ҳам, кейинги босқич ўйинларини ҳам мухлис сифатида кузатамиз. 

Формат қандай бўлади? 

Гарчи учинчи босқич формати қандай ўтишини кўпчилик билса-да, шунга қарамай эслатиб ўтмоқчимиз. ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундида жами 12 жамоа иштирок этади.

Жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинади. Қатар терма жамоаси мундиал мезбони сабаб учинчи раундда иштирок этмайди. Учинчи босқичда ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилади.

Ҳар икки гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўл олишади. Учинчи ўринни эгаллаганлар эса ўзаро ўйинда иштирок этиб, бунда ғолиб жамоа қитъалараро плей-офф баҳслари мусобақасига йўл олади.

Иккинчи босқичдан гуруҳ ғолиб сифатида чиққан жамоалар: Сурия, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Япония, БАА, Жанубий Корея. 

Энг яхши иккинчи ўрин билан чиққан жамоалар: Хитой, Ироқ, Уммон, Вьетнам, Ливан.


Саватчалар маълум

Қуръадан аввал барча 12 жамоа иккитадан 6та саватчага бўлиб чиқилади. Жамоаларни саватчаларга ажратишда ФИФА рейтингининг 18 июнь кунги ҳолатига кўра тўхтамга келинди.

Биринчи саватча: Япония, Эрон.

Иккинчи саватча: Жанубий Корея, Австралия.

Учинчи саватча: Саудия Арабистони, Ироқ.

Тўртинчи саватча: БАА, Хитой.

Бешинчи саватча: Сурия, Уммон. 

Олтинчи саватча: Вьетнам, Ливан.

Бу дегани битта саватчадаги жамоалар кейинги босқичда бир-бирига рақиб бўлмайди. Масалан, Япония жой оладиган гуруҳда Эрон бўлмаслиги аниқ.


Ўйинлар қачон бошланади? 

ЖЧ саралаш учинчи босқич учрашувларига шу йилнинг 2 сентябрида старт берилиб, келаси йилнинг 29 март куни охирги тур учрашуви ўтказилади. 

1-тур. 2 сентябрь

2-тур. 7 сентябрь

3-тур. 7 октябрь

4-тур. 12 октябрь

5-тур. 11 ноябрь

6-тур. 16 ноябрь

7-тур. 27 январь

8-тур. 1 февраль

9-тур. 24 март

10-тур. 29 март


Қуръани жонли кузатса бўладими? 

Бўлади, албатта. ЖЧ саралаш қуръаси эртага Тошкент вақти билан 18:00да старт олади. Қуръа маросимини ушбу ҲАВОЛА орқали кузатишингиз мумкин. 

Рейтинг: -53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика