Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025
Эрон футбол федерацияси ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимини бойкот қилишга қарор қилди.

Бунга АҚШ делегациясининг бир неча аъзоларига виза беришдан бош тортгани сабаб бўлган, деб хабар берди "Al Arabiya".

"Биз ФИФАга қабул қилинган қарорлар спорт билан боғлиқ эмаслиги ва Эрон делегацияси аъзолари Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимида қатнашмаслиги ҳақида хабар бердик", – деди Эрон футбол федерацияси вакили.

ЖЧ-2026 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни Вашингтонда бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Турнирда 48 та жамоа иштирок этади.

Эрон терма жамоаси Осиё саралаш босқичининг "E" гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, ЖЧ-2026га йўлланма олди. Жамоа ФИФА рейтингида 20-ўринни эгаллаган ва бўлажак Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръа ташлаш маросимида 2-саватчага киритилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Al Arabiya