

Буни манкунианлар устози Эрик тен Хаг маълум қилди.
"У дарвозамизни қўриқлайди. Алтай ўз имкониятини кутяпти, унда тажриба бор. У Туркияда катта босим остида йирик клуб шарафини ҳимоя қилган. Байиндир босимни қандай енгишни яхши билади, унга ишонамиз.
Сабрсизлик билан унинг якшанбадаги ўйинини кутамиз. Алтайнинг вақти келди" - деди тен Хаг.
Байиндир 2023 йилнинг 1 сентябрида "Фенербахче"дан МЮга ўтган эди.



