UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  0 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  10 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  29 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5

Эртага "Kelajak League"нинг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади Янгиликлар

Эртага "Kelajak League"нинг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади

Теглар :  Kelajak LeagueЛига
Хабарингиз бор, 3 сентябрь куни 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Kelajak League" деб ном олган янги чемпионат старт олаяпти.

Жами 12та клуб қатнашадиган мусобақанинг биринчи турида қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс олиб борадилар. 

1 тур: 3 сентябрь (якшанба).

11.00. «Пахтакор-Б»  - «Junior Football-09»

12.00.  «Пахтакор» - «Спартак-09»

14.00. БЎСМ - 16 - JFL-Б

15.00. «Soccer-2008» - ИБЎСМ

16.00. «Локомотив» - JFL

2008 йилда таваллуд топган футболчилар учун, 3 ойга яқин вақт давом этадиган мусобақа биринчиси бўлади. Мазкур лойиҳа 2018 йилда учта авлод вакиллари, 2007, 2008 ва 2009ни ўз ичига олиши режалаштирилган. Мусобақанинг қулай томони шундаки, ундаги барча жамоалар битта стадионга йиғиладилар. Championat.asia сайти томонидан ўтказиб келинаётган футбол фестивалларининг сифати, бу мусобақада ҳам ўз ифодасини топиши йўлида ҳаракат қилинади.

Йил якунида мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ва бир қатор номинацияларга кўра энг яхшилар тан-танали тарзда тақдирланадилар. 2008 йилда таваллуд топган энг яхши футболчи эса "Барселона" томонидан ҳар йили ёз ойида ташкил қилинадиган бир ҳафталик машғулотга йўлланмани қўлга киритади. Айрим ўқувчилар уни ҳалол топширилишига шубҳа қилмасалар ҳам бўлади. Футболчини, "Championat.asia"нинг ўқувчилари овоз бериш йўли орқали аниқлайдилар. 

Мусобақа ҳомийлари, "China Shashlik" ресторани, "Dolce Italia" ширин музқаймоқлари, "Oreo" савдо белгиси, "Camera.uz" ва "Start" қуруқ нонушталарига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика