Бўйи деярли 2 метр бўлган эронлик футболчи "Металлург"га ўтди
15 июл 2023 22:14
Янгиликлар
Бўйи деярли 2 метр бўлган эронлик футболчи "Металлург"га ўтди
Давралар оралиғида "Металлург" ҳимоясини кучайтиришда давом этмоқда.
Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, Бекобод клуби Эроннинг "Нафт" клуби сардори ва ҳимоячиси Ризо Язадандустни ўз сафига қўшиб олган.
Бўйи 196 сантиметр бўлган Язадандуст 31 ёшда.
Олдинроқ, Абдураимов, Убайдуллаев ва Шойқулов "Металлург"да эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар