UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  0 00:35Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  1 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  10 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  44 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4

Эрон ТЖ қачон охирги марта 6 та тўп ўтказганди? (+статистика) Янгиликлар

Эрон ТЖ қачон охирги марта 6 та тўп ўтказганди? (+статистика)

Жаҳон чемпионати-2022 дастлабки тури Эрон термаси учун жуда омадсиз бошланди.

Жамоа ўз тарихида илк бор расмий ўйинда олтита тўп ўтказиб юборди. Англия ТЖ 6:2 ҳисобида форсларни мағлуб этишга эришди.

Умуман, эронликлар фақатгина бир марта, у ҳам бўлса 1950 йил Туркияга қарши ўртоқлик учрашувида 1:6 ҳисобида ютқазган ва бу терма тарихидаги энг йирик мағлубият ҳисобланади.

Эрон ТЖ 5 та гол ўтказган ўйинлари:

Ж.Корея 0:5 (Осиё ўйинлари-1958)

Австрия 1:5 (Ўртоқлик ўйини, 2000)

4 та гол ўтказган ўйинлари:

Исроил 0:4 (Осиё ўйинлари-1958)

Покистон 1:4 (Осиё кубоги-1960 саралаши)

Туркия 0:4 (RCD Cup-1969)

Перу 1:4 (ЖЧ-1978)

С.Арабистони 3:4 (ЖЧ-1994 саралаши)

Уммон 2:4 (Осиё ўйинлари-1998)

Мексика 0:4 (Ўртоқлик ўйини, 2007)

Баҳрайн 2:4 (Ўртоқлик ўйини, 2009)

Умуман “Осиё шерлари” охирги марта 3+ голни 2019 йил январида Осиё Кубоги доирасида Япония билан баҳсда ўтказиб юборган – 0:3. Шунингдек, Эрон ва Англия тарихда илк бор бир-бирига қарши тўқнаш келди. 

Англия - Эрон 6:2

21 ноябрь 2022 йил. "Халифа Интернейшнл" стадиони

Голлар: Жуд Беллингем 35, - 1:0 (Люк Шоу). Букайо Сака 43, - 2:0 (Харри Магуайр). Раҳим Стерлинг 45, - 3:0 (Харри Кейн). Букайо Сака 62, - 4:0 (Раҳим Стерлинг). Меҳди Тареми 65, - 4:1 (Амир Голизода). Маркус Рэшфорд 72, - 5:1 (Харри Кейн). Жэк Грилиш 90, - 6:1 (Каллум Уилсон). Меҳди Тареми 90+13 пенальти, - 6:2.

Маълумот ўрнида, Англия – Эрон (6:2) баҳси Жаҳон чемпионатлари тарихида асосий бўлими энг узоқ давом этган учрашувга айланди – 117 дақиқа. Бош ҳакам 1-таймга 14 дақиқа, иккинчисига эса 10 дақиқа қўшиб берди.

Бундан ташқари, форслар мундиалда олти ўзгаришни амалга оширган илк терма жамоага айланди. Бунга эронлик дарвозабоннинг бошидан жароҳат олгани туфайли мажбурий алмаштирилиши сабаб бўлган. Қўшимчасига, Меҳди Тареми жаҳон чемпионатлари тарихида асосий вақтда энг кеч гол урган футболчига айланди – 90+13.

Эрон терма жамоаси аъзолари мамлакатдаги ҳолат туфайли Англияга қарши баҳс олдидан давлат мадҳиясини куйлашмади.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика