Эрон ЖЧ саралаш ўйинларида иштирок этадиган таркибни эълон қилди

Xayrulla Xoliqov
25 май 2021, 22:07
Эрон терма жамоаси Баҳрайнда тўртта ўйин ўтказади.

Терма жамоа устози Драган Скочич ЖЧ саралаш босқичининг қолдирилган ўйинлари учун таркибни маълум қилди. Рўйхатдан 26 нафар футболчи ўрин олган.

Дарвозабонлар: Алиризо Бейранванд, Паям Ниязманд, Амир Обидзода, Муҳаммадризо Акбари. 

Ҳимоячилар: Шожа Халилзода, Муҳаммадҳуссайн Канаанизадеган, Мортаза Пуралиганжи, Мажид Ҳоссейни, Садег Моҳаррами, Милад Моҳаммади, Жафар Салмани. 

Ярим ҳимоячилар: Ҳажи Эҳсан Сафи, Саед Эзатолаҳи, Алиризо Жаҳонбахш, Аҳмад Нуруллоҳи, Камал Камябиниа, Ваҳди Амири, Даниал Эсмаэлифиар, Саман Годдос, Меҳди Тораби. 

Ҳужумчилар: Меҳди Тареми, Сардор Азмун, Кавеҳ Ризойи, Карим Ансарифад, Али Голизаде, Меҳди Гаеди.

Эрон терма жамоаси 31 майга қадар ўз уйида машғулотларни олиб боради ва сўнгра Баҳрайнга йўл олади. Форслар 3-15 июнь оралиғида 4та расмий беллашувда майдонга тушадилар. Рақиблари: Гонконг, Баҳрайн, Камбоджа ва Ироқ.

Ҳозирги пайтда ушбу терма жамоа 6 очко билан 3-ўринда боряпти. Ироқ эса 11 очко билан биринчи ўринни, Баҳрайн 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com