Эронлик икки нафар футболчи аёл Австралияга бошпана учун миннатдорчилик билдирди: "Асосий мақсадимиз — хавфсизлик ва янги ҳаёт"

18 апр 2026, 16:20
Эрон аёллар миллий терма жамоасининг собиқ икки нафар аъзоси Австралия ҳукуматига ҳимоя ва бошпана тақдим этгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон аёллар терма жамоасининг олти нафар футболчиси ва бир нафар ходими Осиё Кубоги якунланганидан сўнг Австралиядан сиёсий бошпана сўраган ва гуманитар виза олган эди. Кейинчалик улардан беш нафари ватанга қайтишга қарор қилган.

"Ҳозирги вақтда бизнинг асосий мақсадимиз — хавфсизлик, саломатлик ва янги ҳаёт бошлашдир. Биз профессионал спортчимиз ва энг катта орзуимиз — фаолиятимизни шу ерда, Австралияда давом эттириш. Бироқ ҳозирча бошимиздан ўтган воқеалар ҳақида омма олдида гапиришга тайёр эмасмиз", — дейилади футболчиларнинг баёнотида.

Шунингдек, спортчилар Австралия ҳукуматига "гуманитар ҳимоя ва хавфсиз бошпана" учун, Эрон диаспорасига эса мослашиш даврида кўрсатган ёрдами учун ташаккур изҳор этишди.

Маълумот учун, қолган икки футболчи Австралияда қолиб, маҳаллий клубларда ўз фаолиятини қайта тиклашга умид қилмоқда.


Манба: The Guardian