UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  0 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  17 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  24 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  16 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8

Эрматов шу йил Жаҳон чемпионатида ишлайди Янгиликлар

Эрматов шу йил Жаҳон чемпионатида ишлайди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 6-16 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Дубай шаҳрида Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

ФИФА ташкилотидан келган чақирув хатига кўра, ушбу мусобақада ФИФА рефериси Равшан Эрматов  бошчилигида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси иш олиб боради. Эрматовга мусобақа давомида қанот ҳакамлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

14 ноябрь куни Камбоджанинг Пномпень шаҳрида Осиё Кубоги-2019 саралашидан ўрин олган Камбоджа ва Иордания терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Мазкур ўйинни ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини Дмитрий Пислегин бажаради.

Шунингдек, 4-8 ноябрь кунлари Қатар давлатида бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаши “С” гуруҳидан ўрин олган  учрашувларда яна бир ФИФА рефериси Азиз Асимов қанот ҳаками Ҳусниддин Шодмонов билан биргаликда иш олиб боради.

4-8 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган U-19 Осиё чемпионати саралаши “I” гуруҳидан ўрин олган  учрашувларда эса ФИФА рефериси Шерзод Қосимов қанот ҳаками Тимур Гайнуллин билан ишлайди.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика