

"Насаф" етакчиси Эркин Байдуллаев Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши беллашувда жароҳат олиб майдонни тарк этганди.
Ҳозирда футболчини жароҳат ҳали ҳам безовта қилаётгани сабабли Эркин Байдуллаев жамоа билан бирга эмас. Футболчи оғриқ туфайли енгил югуриш машқларини ҳам бажара олмаяпти.
Эркин Байдуллаев иккинчи даврадан бошлаб майдонга қайтиши кутилмоқда.



