

Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган Эроннинг “Истиқлол” жамоаси Қатарнинг “Ал Гарафа” меҳмони бўлди. Баҳс 2:1 ҳисобида эронликлар ғалабаси билан якун топди. Иккала ўзбекистонлик баҳсни асосий таркибда бошлади. Машарипов 44-дақиқада сариқ карточка олди ва 53-дақиқада алмаштирилди. Ашурматов баҳсда тўлиқ иштирок этди.
“Ал Гарафа” - “Истиқлол” 1:2
Голлар: Сасси 48 - Асани 37, Гурдази 60.
Навбатдаги баҳсда “Ал Айн” "Ироқнинг “Эйр Форс” жамоаси меҳмони бўлди. Учрашув 4:1 ҳисобида БАА жамоаси ғалабаси билан якун топди.
“Эйр Форс” - “Ал Айн” 1:4
Голлар: Жавад 89 - Каку 13, Ал Росан 18 (автогол), Э. Раҳими 23, Э Раҳими 43.



