UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  4 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64

Элдор Суюнов: "Шацких истаётган футболни кейинги йил кўрсата олишимиз мумкин" Янгиликлар

Элдор Суюнов: "Шацких истаётган футболни кейинги йил кўрсата олишимиз мумкин"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан кейин (3:2), мезбонлар дарвозабони Элдор Суюнов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Динамо”га қарши 1-даврадаги ўйинга қараганда, бугунги баҳс анча қийин ўтди.

- Ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатида ҳамма ўйинлар қийин ўтмоқда. Сабаби, жамоаларнинг даражаси деярли бир хил. Ким кучли, омадлироқ бўлса, ўша жамоа муваффақиятга эришмоқда. Шунинг учун бугун қийин бўлди, кейин эса бу 2-давранинг илк ўйини. Темп чиқиб кетганими, ютишимиз кераклиги ва босим борлиги ҳам таъсир қилгандир. Ўйинимиз ҳам ўзимиз ўйлагандек чиқмади.

- 1-даврада Славче Войнески услуби “Пахтакор”га тушмади. Шацкихнинг ғоялари футболчиларга ёқяптими? У хоҳлаётган футбол қандай?

- Славченинг ҳам ўз услуби ва қараши бор эди. “Пахтакор”да омади келмади, бу футбол. Мураббий тақдири шу. Кейин эса унинг ўрнига Шацкихни олиб келишди. Ўйлашимча, у истаётган футболни кейинги йил кўрсата олишимиз мумкин. Чунки, ҳеч қайси мураббий 1 ҳафта ёки 10 кунда ўзи хоҳлаган футболни жамоага сингдира олмайди. Бунга ҳаракат қилмоқдамиз, айни вақт ўз позициямизга қайтиб, фақат натижа учун интилмоқдамиз. Шу туфайли, ўйинимиз ҳам ўзимиз хоҳлагандек чиқмаяпти. Шота давридаги футбол тугаб, янги системага ўтмоқдамиз. Ўтиш босқичидамиз. Худо хоҳласа, бу йил яхши натижаларни кўрсатсак, кейинги йилдан Максим Шацких истаётган футболни намойиш этоламиз: ҳужумкор, прессинг ва фақат олдинга қаратилган ўйин.

- Чемпионлик пойгасидаги асосий рақиблар.

- Очколарни ҳисобга олсак, ҳозирги кунда чемпионлик учун 4-5 та жамоа курашмоқда. Мусобақа жадвали ҳам буни кўрсатмоқда. 1-даврада Туркияда ҳам айтгандим, менимча, титул учун “Пахтакор” ва “Насаф” давогарлик қилади.


Фахриддин Рўзиев ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика