Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?

20 апр 2026, 09:15
Туркия Суперлигаси 33-тур доирасидаги "Трабзонспор" — "Истанбул Башакшехир" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 75-дақиқада захирага олинди, ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса жароҳатдан сўнг сафга қайтди. Хавбек 81-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва 87-дақиқада сариқ карточка олди. Ҳамюртимиз кейинги ўйинни сариқ карточкалар йиғилиб қолгани сабаб ўтказиб юборади.

Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Sofascore кечаги учрашув учун Шомуродовга 6,7 баҳо қўйди. Файзуллаев эса 6,4 баҳога лойиқ кўрилди.


Манба: Sofascore