Элдор Шомуродов "Ростов" билан янги шартномага имзо чекди
22 янв 2020 19:00
Янгиликлар
Элдор Шомуродов "Ростов" билан янги шартномага имзо чекди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Ростов" билан янги битим тузди.
Бу ҳақда "Ростов" клубининг матбуот хизмати эълон қилди.
Шомуродов ўз клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Янги келишув БААдаги йиғинда имзоланди ва унда клуб президенти Арташес Арутюнянц иштирок этди.

Шу билан бирга "Ростов"нинг яна икки футболчиси Матиас Норманн ва Данил Глебовлар ҳам 5 йиллик шартнома тузишди.


Элдор Шомуродов жорий мавсум Россия Премьер-лигасининг 19та учрашувида майдонга тушиб, 10та гол урди ва 4та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар