

Бу ҳақда "Ростов" клубининг матбуот хизмати эълон қилди.
Шомуродов ўз клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Янги келишув БААдаги йиғинда имзоланди ва унда клуб президенти Арташес Арутюнянц иштирок этди.

Шу билан бирга "Ростов"нинг яна икки футболчиси Матиас Норманн ва Данил Глебовлар ҳам 5 йиллик шартнома тузишди.


Элдор Шомуродов жорий мавсум Россия Премьер-лигасининг 19та учрашувида майдонга тушиб, 10та гол урди ва 4та голли пас берди.



