UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  0 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  3 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  9 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  12

Элдор Сакаев: "Футбол халқ учун, мухлислар учун" Янгиликлар

Элдор Сакаев: "Футбол халқ учун, мухлислар учун"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Элдор Сакаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қийин ўйин бўлишини билгандик. Йигитлардан миннатдорман, улар бугун характер кўрсата олишди. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам катта раҳмат айтаман. Улар чиндан ҳам бугун бизга далда бўлишди.

- Жамоа бугун идеал ўйин кўрсатди деб айта оласизми?


- Идеал ўйин кўрсатиш учун жуда кўп меҳнат қилиш керак. Ҳар қандай жамоа рақибнинг кучидан келиб чиқиб ўйинга тайёргарлик кўради. Вазиятлардан унумли фойдаландик, демак бугун йигитлардан миннатдорман.

- "Янгиер" кубок учрашувларида Суперлига клубларига қарши ўйнайди. Бу жамоалар қанчалик ўрганиб чиқилди?


- Биз ҳар доим машғулотларда жиддий ишлаймиз, ғалаба учун тайёргарлик кўрамиз. Суперлига ва Про-лиганинг даражасида фарқ бор албатта. Футбол бу буюк ўйин, миллионлар ўйини. Футбол халқ учун, мухлислар учун. Улар қайси жамоалар майдонда тўқнаш келишидан қатъий назар томошабоп футбол томоша қилишни исташади.

- Навбатдаги рақиб "Металлург" ҳақида нималарни айта оласиз?


- Биз "Металлург" билан сафарда ўйнаймиз. Албатта жиддий ва кучли рақиб. Шундан келиб чиқиб тайёргарлик кўрамиз. Ҳеч қачон рақибга ютқазамиз деб майдонга тушмаймиз. Ҳар қандай жамоа билан ўйнаса бўлади. Бугунги ўйин энди тарихга айланди. Олдиндаги учрашувларга жиддий ҳозирлик кўришимиз керак.

- "Янгиер" жамоаси уйдаги ўйинларда икки ёки уч ҳужумчи билан ўйнаш вариантини кўриб чиқаяптими?


- Биз мураббийлар штаби билан турли вариантларни мунтазам муҳокама қилиб борамиз. Режамизда кўпроқ ҳужумкор ўйин услубини шакллантириш. Йигитлар биз истаган ўйин услубини намойиш этиб бораётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалаба билан клубимиз аъзолари, футболчилар ва мухлисларимизни табриклайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика