Эль-Шаарави собиқ жамоасига қайтишга яқин

Mirjalol Normatov
25 дек 2020, 23:44
"Шаньхай Шенхуа" жамоаси ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави Италия чемпионатига қайтишга яқин турибди.

"Calciomercato" хабарига кўра, футболчининг хизматларига А Сериянинг икки клуби томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Қайд этилишича, 28 ёшли италияликка "Рома" ҳамда "Фиорентина" каби жамоалар таклиф билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Стефан Хитой чемпионатига қадар 2016-2019 йилларда "Рома" шарафини ҳимоя қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato