

Биринчи бўлим давомида ҳакам Питер Бенкс Рамазон рўзасини тутаётган футболчилар тамадди қилиб олишлари учун ўйинни тўхтатди.
"Ҳозирги дунё шунақа, тўғрими? Бугун дунёда нималар содир бўлаётганига қаранг.
Динларни ҳурмат қилинг, хилма-хилликни ҳурмат қилинг - ҳамма гап шунда! Бу қоида. Пауза - бизнинг қароримиз эмас, Премьер-лига шундай деди: "Яхши, овқатланиш учун бир-икки дақиқа ажратиш мумкин, футболчилар - шундай қилаверинг” деди.
Райан Шерки ва Райан Аит-Нури кун бўйи овқатланишмади, шунинг учун биринчи бўлимда бироз витамин қабул қилишди”, — деди Гвардиола.



