

Эслатиб ўтамиз, дастлабки баҳсда каталонияликлар 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришган эди ва шу тариқа умумий ҳисобда турнирни тарк этишди.
Фантастик ўйин ва камбэкка бир қадам:
Флик жамоасининг ҳаракатларидан фахрланишини яшириб ўтирмади:
"Барча футболчилар борини бериб ҳаракат қилишди ва фантастик ўйин ўтказишди. Шунчаки тўртинчи голни уриш насиб қилмади, футболда шундай бўлиб туради.
Менда шундай ҳис борки, агар биз кўпроқ мана шундай ўйинлар ўтказсак, бизни умуман тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмайди".
Жароҳатлар муаммоси:
Ажойиб ўйинга қарамай, учрашув давомида Жюль Кунде ва Алекс Бальденинг жароҳат олгани мураббийнинг кайфиятини туширди:
"Таркибимизда янги жароҳат олганлар бор ва мен бундан ҳеч ҳам хурсанд эмасман, бу яхши ҳолат эмас. Биз тиббий штаб ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар билан жиддий гаплашиб олишимиз керак: бир ҳафта ичида уч нафар футболчимиз жароҳат олишининг олдини қандай қилиб олишимиз мумкин эди?" — деди Флик.
Шу тариқа, "Барселона" мўъжиза яратишга жуда яқин келди, аммо якунда Испания Кубоги билан хайрлашди. Энди жамоанинг бор эътибори Ла Лига ва бошқа мусобақаларга қаратилади.



