

Жумладан, Эдита Миробидова ва Кристина Середа Аёллар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувларда ишлашмоқда.
Аввалроқ, ҳамюртларимиз «B» гуруҳидан ўрин олган Хитой - Мьянма учрашувини бошқариб боришганди. Бугун Хитой терма жамоаси Бангладешга қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйинни ҳам Эдита Миробидова бошқаради. Унга қанотда Кристина Середа ёрдам беради. Учрашув «Mandalar Thiri» стадионида Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади.
Саралаш баҳслари 6 март кунига қадар давом этади.




