Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди
16 апр 2024 23:57
Янгиликлар
Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди
Бельгия терма жамоаси футболчиси Торган Азар 2024 йилда майдонга туша олмайди.
Манбанинг хабар беришича, бунга 31 ёшли ярим ҳимоячининг жароҳати сабаб бўлган.
“Андерлехт” шарафини ҳимоя қилаётган Азар “Унион”га қарши ўйинда (2:1) ўнг тиззасининг олдинги хоч пайини жиддий шикастлаб олган. Тиббий кўрикдан сўнг унинг 2024 йил охиригача майдонларга туша олмаслиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Торган Азар фаолиятини якунлаган Эден Азарнинг укаси бўлиб, жорий мавсум 25 ўйинда 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг Бельгия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар