ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради

Khoja
16 апр 2024, 07:45
Бугун ва эртага ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

УЕФА Европа Чемпионлар лигаси чоракфинал жавоб ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Тайинловга кўра «Барселона» — ПСЖ ўртасидаги учрашувни Иштван Ковач бошқариб боради. «Боруссия Д» — «Атлетико М» учрашувига эса Славко Винчич тайинлов олган.

Эрта бўлиб ўтадиган «Манчестер Сити» ва «Реал Мадрид» учрашувини италиялик Даниэле Орсато бошқариб борадиган бўлди. Чорак финалининг сўнгги учрашуви «Бавария» — «Арсенал» баҳсида эса Данни Маккели ишлайди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com