ЕЧЛ. ПСЖ — "Бавария". Ярим финалнинг илк баҳси учун асосий таркиблар маълум

Aslanov Jasurbek
28 апр 2026, 22:58
Бугун Европа Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 мавсуми энг ҳаяжонли палласига кирди.

Париждаги "Парк де Пренс" стадионида Франция ва Германия грандлари тўқнаш келишади.

Швейцариялик ҳакам Сандро Шерер бошқариб борадиган учрашув учун мураббийлар қуйидаги футболчиларни асосий таркибда майдонга туширишга қарор қилишди:

"Пари Сен-Жермен": Сафонов, Хакими, Маркиньос, Пачо, Мендеш, Заир-Эмери, Витинья, Невеш, Дуэ, Дембеле, Кварацхелия.

"Бавария": Нойер, Дэвис, Та, Юпамекано, Станишич, Павлович, Киммих, Диас, Мусиала, Олисе, Кейн.

Жавоб учрашуви 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia