Драган Черан: "100тадан ошиқ гол уриш тушимга ҳам кирмаган эди. Яна нечта тўп киритаман? Ҳали фаолиятимни тугатишни ўйламадим. Демак..."
13 авг 2022 10:55
Янгиликлар
Драган Черан: "100тадан ошиқ гол уриш тушимга ҳам кирмаган эди. Яна нечта тўп киритаман? Ҳали фаолиятимни тугатишни ўйламадим. Демак..."
|
Нефтчи |
Суперлига. 15-тур 12/08/2022, 19:00 2
:
0
Тугади
|
Пахтакор Сардор Собирхўжаев - 29', Драган Черан - 72' |
Сербиялик ярим ҳимоячи 2016 йилдан шу кунга қадар 106та голни рақиблар дарвозасига жойлашга улгурди. Яйпандаги ўйиндан сўнг кечган қисқа интервьюда Черан бунга ҳам тўхталиб ўтди.

- "Нефтчи"га қарши ўйин ҳақида...
- Ҳар бир ўйинда бўлаётгани каби, "Нефтчи" билан ҳам қийин ўйин ўтказдик. Курашлар кўп бўлди. Рақибга бироз агрессивлик ва курашувчанлик етишмади. Биз уч очко олдик. Бу ҳамма нарсадан устун.
- Ўзбекистон чемпионатида 106та гол билан энг яхши легионер тўпурарлар қаторида биринчи поғонага чиқиб олдингиз..
- Мен учун эътиборга молик натижа. Айни дамда жуда хурсандман. Ушбу муваффақиятда менга кўмаклашган жамоадошларим, дўстларимга миннатдорчилик билдириб қоламан. 2016 йил Ўзбекистонга келганимда, 100тадан ошиқ гол уриш тушимга ҳам кирмаган эди. Айниқса бу қисқа вақтда. Голларим жамоамга фойда келтирса бўлгани.

- Фаолиятингизни якунига қадар яна нечта гол уришни мақсад қилгансиз?
- Бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Демак ҳали ҳаммаси олдинда. Нечта гол уришимни вақт кўрсатади.
- "Нефтчи"да қандайдир ўзгариш сездингизми?
- Рақибнинг ўйинида қандайдир ижобий томонга ўзгариш кўрмадим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар