UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  7 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  13 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1

Достонбек Тошматов: “Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман” Янгиликлар

Достонбек Тошматов: “Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман”

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи давра 32-тур доирасидаги “Зомин”-“Орол” учрашуви бўлиб ўтади, учрашувданолдин мезмонлар ҳужумчисидан ўйин ҳақида фикри билан қизиқдик.

-   “Орол” жамоаси қарши қандай тайёргарлик кўраяпсизлар?
-   Рақибимизга қарши “Хоразм”га қандай тайёргарлик кўрган бўлсак шундай давом эттираяпмиз. Мақсад рақибимизни мағлуб этиб, мухлисларимизни ҳурсанд қилишдир. Чунки биз мухлислар учун майдонга тушамиз.

-   Охирги икки турдан бери рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқдасиз. Нима деб ўйлайсиз “Орол” жамоасига ҳам гол ура оласизми?
-   Ҳужумчини майдонга тушишдан асосий мақсади – рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, жамоа ғалабасини таъминлаш. Шундай экан, ҳар сафар майдонга тушганимда гол уруб жамоанинг ғалабасини таъминлашга харакат қиламан. “Орол”га ҳам гол уруш ниятим бор.

-   Сиз бир неча йиллардан буён “Зомин” жамоасининг асосий таркиб ҳужумчиси ҳисобланасиз. Ўткан йилги мавсумда 20 тадан ошиқ гол ургансиз. Мавсум сўнгига қадар ўткан йилги натижани такрорлай оласизми?
-   Ха ўткан йилги мусобақада 20 тадан ошиқ гол ургандим. Бу йилги мавсумда ҳам агар мураббийлар менга асосий таркибда ўйнаш учун имкон беришса, ўткан йил натижадан ҳам яхшироқ натижа қилишга ҳаракат қиламан.

-   Сир бўлмаса ҳозиргача неча маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилдингиз?
-   Бу ҳозирча сир бўла қолсин. Лекин мусобақа сўнгига қадар ҳаммасини билиб оласиз. Чунки олдинда яна 7 та тур ўйинлари бор.

-   Нима деб ўйлайсиз, кейинги йилги Олий лигага Биринчи лигадан қайси жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олади?
-   “Динамо” жамоаси. Чунки бу жамоа ҳозирги кундаги Биринчи лиганинг энг кучли жамоасидир.   

-   Кейинги йилги мавсумда, Олий лига жамоасидан таклиф тушса, бошқа жамоага ўтиш ният борми?
-   Ха албатта. Агар Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман.

Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика