UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  0 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  1 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  24 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  7

"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззах шаҳрида ўтказмайди Янгиликлар

"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззах шаҳрида ўтказмайди

Жиззах шаҳрида жойлашган "Сўғдиёна" стадионида таъмирлаш ишлари бошланди.

Клуб раҳбарияти ташриф буюрувчи мухлисларга яқин келажакда қулайлик ҳозирлаш мақсадида "Сўғдиёна" стадионида уч йўналишда иш олиб боришни режалаштирган:

• трибуналар сонини кўпайтириш;

• трибуналар устини қуёш ва ёғингарчиликдан ҳимоя қилувчи том билан ёпиш;

• трибуналар устини ёпиб турувчи том бўйлаб стадион ёриткичларини ўрнатиш. 

Лига мухлислар комфорти учун амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, трибуналар устини ёпиш тенденцияси старт олаётганлигини мамнуният билан қабул қилади. 

Қайд этиш керак, аввалроқ "Сўғдиёна" стадионининг дренаж, суғориш ва ёритиш тизими, шунингдек, майдон майсаси янгиланганди. Айни вақтда чим парвариши юзасидан айрим камчиликлар мавжудлиги Лигага маълум. Келажакда мазкур масала "Стадионлар регламенти" билан қайта тартибга солиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, аввалроқ "Сўғдиёна" клуби учун алоҳида база бунёд қилинган бўлиб, 2025 йилдан эътиборан клуб ўз академиясини шакллантиришни бошлади. Яъни, "Сўғдиёна" Лига талаблари асосида босқичма-босқич том маънода профессионал клубга айланиб бормоқда. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Сўғдиёна" клубининг сўнгги икки уй учрашуви Зоминда бўлиб ўтишига рухсат берди. Беллашувлар шанба ва якшанба кунларига тўғри келаётгани бу борада муҳим роль ўйнади. Ноябрь ойида бу кунларда учрашувларни эртароқ бошлаш имконияти мавжуд. 

Бироқ "Зомин" стадиони 2026 йилги мавсумга рўйхатдан ўтказилиши учун яна бир қатор талаблар амалга оширилиши лозим. Зеро "Сўғдиёна" стадионидаги таъмирлаш ишлари ишчи режа бўйича 2026 йилнинг иккинчи даврасига қадар давом этиши катта эҳтимол. Зоминдаги стадионни 2026 йилги мавсумга қабул қилиш масаласида Лига кейинроқ қўшимча маълумот беради.  

Маълумот учун, "Сўғдиёна" 2 ноябрь куни Суперлига доирасида "Қизилқум" клубини, 22 ноябрда эса "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика