Доннарумма ПСЖнинг УEФА Суперкубоги учун қайдномасидан тушиб қолди
12 авг 18:40
Янгиликлар
Доннарумма ПСЖнинг УEФА Суперкубоги учун қайдномасидан тушиб қолди
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма УEФА Суперкубоги қайдномасидан чиқариб ташланди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 26 ёшли италиялик футболчи парижликлар билан 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қиладиган шартномасини узайтирмайди.
Аввалроқ Доннарумма ПСЖ томонидан трансферга қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
ПСЖ жорий йилнинг ёзида икки дарвозабон билан шартнома имзолади – "Лилл"дан Люка Шевалье ва бразилиялик Ренато Марин. Россиялик посбон Матвей Сафонов ҳам Франция клубида тўп тепади.
ПСЖ ва "Тоттенхэм" ўртасидаги УEФА Суперкубоги баҳси 13 август куни 23:59 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар