"Динамо" "Қизилқум" билан назорат ўйини ўтказади
18 янв 2017 17:46
Янгиликлар
"Динамо" "Қизилқум" билан назорат ўйини ўтказади
Самарқанддаги қароргоҳида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси 19 январь куни навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Айни дамда фақат маҳаллий футболчилардан иборат таркиб билан машғулотларни олиб бораётган Илҳом Шарипов бошчилигидаги «Динамо» клуби 19 январь, пайшанба куни Навоий шаҳрида маҳаллий «Қизилқум» жамоасига қарши саф тортади. Ўйин соат 12:00 да бошланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» бунга қадар иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган эди. Дастлаб 13 январь куни Жиззахда «Сўғдиёна» билан (0:0) ўйин ўтказилган бўлса, 16 январь куни Янгиерда «Машъал» жамоаси устидан 0:1 ҳисобида ғалабага эришилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар