"Динамо" мухлислари Қўқонга боришади
06 апр 2017 11:39
Янгиликлар
"Динамо" мухлислари Қўқонга боришади
«Динамо» жамоасини ҳар ўйинда қизғин қўллаб-қувватлаётган самарқандлик футбол ишқибозлари Олий Лига 5-тури доирасида Қўқонга боришади.
5-тур доирасида «Динамо» 7 апрель куни водийда «Қўқон-1912» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари, жума куни саҳар, соат 6:00 да «Динамо» стадиони олдидан енгил автомошиналарда жўнаб кетишлари кўзланмоқда. Севимли жамоамиз «Динамо»ни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларни ҳам ушбу баҳсга боришга чорлаб қоламиз.
Батафсил маълумот учун, мухлислар фаоли Шавкат Бурҳоновга (+998 97 920 24 40) мурожаат этишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Қўқон-1912» - «Динамо» учрашуви 7 апрель, жума куни соат 16:30 да бошланади.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар