Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Iskandarov Abdulaziz
11 сен 2026, 09:24
ЕЧЛ доирасида бўлиб ўтган "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувдан сўнг "Сабаҳ"нинг ўзбекистонлик футболчиси Умарали Раҳмоналиев фикрларини билдирди.

“Барча ўзбекистонлик мухлисларга ташаккур билдираман. Ўйиндан олдин ҳам, кейин ҳам кўплаб хабарлар ёзишмоқда. Нима бўлишидан қатъий назар доим бирга бўлишингизни истайман. Кейинги ўйинларда барча яқинларимиз, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим биз билан бўлинглар, катта раҳмат”,- дейди Умарали Раҳмоналиев.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia